Сотув бўлимлари ва қўнғироқ марказлари учун

Мижозга ўз вақтида жавоб беринг

4тил: ўзбек (лотин ва кирилл), рус, инглиз

Қўнғироқ, Telegram, SMS, робот ва AI таҳлили — битта CRM’да.

Нима ўзгаради

Ҳар бир суҳбат ёзилади ва AI уни баҳолайди. Ким яхши сотаяпти, ким мижозни йўқотяпти — тахмин эмас, рақамларда кўрасиз. Сотув бўлимингиз сиз йўқ пайтда ҳам тартибли ишлайди.

Қандай ишлайди
Кирувчи қўнғироқЯнги мижоз 00:00

Мижоз қўнғироқ қиляпти.

Ҳеч ким жавоб бермаяпти.

У рақобатчига кетади.

Javobly билан — кетмайди.

Мижоз қўнғироқ қилади, ёзади, кутади…
Жавобсиз қўнғироқ — 14:32

Вазифа очилди — оператор қайта қўнғироқ қилди

Бир ойнада

  • қўнғироқлар
  • Telegram
  • SMS
  • Instagram
  • WhatsApp
  • овозли робот
  • AI таҳлили
  • воронка
  • ундирув
  • KPI

Лиддан тўловгача

javobly.uz

Биз киммиз

Биз сотув бўлимлари ва қўнғироқ марказлари учун CRM яратамиз. Мақсадимиз битта: рекламага сарфлаган ҳар бир сўмингиз сотувга айлансин — бирорта қўнғироқ, хабар ёки лид йўқолмасин.

IP-телефония Операторнинг SIM-картаси Компания Телеграми SMS Instagram ва Facebook WhatsApp Сайт формаси Овозли робот
Имкониятлар

Сотув воронкаси

Лид → мижоз

Қўнғироқ, Telegram ёки сайт формасидан келган ҳар бир мурожаат лидга айланади ва мижозгача олиб борилади.

Нотаниш рақамдан қўнғироқ келса, лид ўзи очилади. Мижозга айланганда бутун тарих у билан бирга ўтади.

Сотув воронкаси24 та лид
Янги6
+998 97 220 11 09Жавобсиз қўнғироқ
ДилнозаTelegram
Боғланилди8
«Орзу Савдо» Мчж12 000 000 сўм
Мижоз5
«Кимё Университети»Мижозга айланди

Қўнғироқлар

Трубкани кўтармасдан олдин

Оператор ким қўнғироқ қилаётганини ва охирги суҳбатни трубкани кўтармасдан олдин кўради.

Браузердан қўнғироқ, ҳар бир суҳбат ёзуви ва жавобсиз қўнғироқ учун автоматик вазифа.

Кирувчи қўнғироқ1-линия
«Барака Маркет»+998 90 123 45 67 · МижозМижоз · охирги суҳбат: кеча, Малика
Келишилди3:05

Хабарлар

Бот эмас

Мижозлар оддий Telegram профилингизга ёзади, операторлар эса CRM’дан шу профиль номидан жавоб беради.

Telegram ва SMS битта суҳбатда: расм, файл ва овозли хабарлар билан. Бот эмас, одатий суҳбат.

Компания ТелеграмиИсломбек
Ассалому алайкум, нархлар қандай?
Ваалайкум ассалом! Таклифни PDF қилиб юбордим.Азиз · 10:21
Шартнома тайёрми?
SMS · етказилди

AI қўнғироқ таҳлили

Тинглаш ва баҳолаш

Суҳбат ёзуви матнга айланади, AI уни скрипт бўйича баҳолайди ва раҳбарга хулоса ёзади.

Балл, кайфият ва натижа ҳар бир қўнғироқ бўйича. Кунлик ҳисобот Telegram’га ўзи келади.

Суҳбат таҳлили#184
86/100Яхши
Оператор
Малика Турсунова
Кайфият
Натижа
Келишилди
Маслаҳат: эътироздан кейин кейинги қадамни аниқ белгиланг.

Овозли ва матнли робот

Кечаю кундуз

Робот қўнғироққа ўзбек ёки рус тилида жавоб беради, жавоб топмаса суҳбатни операторга узатади.

Тўлов кунида эслатма қўнғироқлари, Telegram, Instagram ва WhatsApp’да эса матнли жавоблар.

Робот · 1-линияжонли
роботАссалому алайкум! Қайси тилда гаплашамиз?
мижозЎзбекча. Тўлов куним қачон?
→ Операторга улаш

Компания АТСи

Ўз серверингизда

Линиялар, навбат ва овозли меню ҳар линияга алоҳида. Ички рақамлар ҳам шу ерда.

Enterprise мижозларда АТС компаниянинг ўз серверида туради, суҳбат ёзувлари Ўзбекистонда қолади.

IVR · 1-линия
Овозли меню
1Сотув
2Ундирув
0Оператор
АТС · компания сервериуланган

Назорат ва ҳисоботлар

Ҳар куни

Қабул қилинган ва жавобсиз қўнғироқлар, ўртача суҳбат вақти ва конверсия ҳар бир оператор бўйича.

Вазифа кечикса раҳбарга кўтарилади. Лидлар, ундирув ва KPI рўйхатлари Excel’га юкланади.

KPI ва ҳисоботлар
184Қабул қилинган
3:12Ўртача суҳбат
6Жавобсиз
Малика Турсунова88%
Азиз Раҳимов74%
Жасур Алиэв61%
Javobly Телефон · Android

АТС йўқми? Операторнинг оддий SIM-картаси етади

Javobly иловаси ходимнинг телефонидаги қўнғироқ ва SMS’ларни CRM’га ёзиб боради. Кичик жамоа қўшимча ускунасиз ишни бошлайди.

  • CRM’да «Қўнғироқ қилиш» босилса — телефон ўзи рақам теради
  • Қўнғироқ натижаси ва суҳбат ёзуви мижоз картасига тушади
  • Компания Телеграми телефонда ҳам — жавобни йўлда ёзиш мумкин
  • Икки SIM’ли телефонда фақат иш SIM-картаси ёзилади — компания созламаси билан
Кимлар учун

Мижоз билан телефон ва мессенжерда ишлайдиган жамоалар

Нархлар

Фақат керакли функсияга тўланг.

Саволлар

Кўп сўраладиган саволлар.

Жавоб топилмаса — ёзинг ёки қўнғироқ қилинг, иш вақтида жавоб берамиз.

Савол бериш
Бизда АТС йўқ. Javobly’дан фойдаланса бўладими?

Ҳа. Javobly Телефон иловаси операторнинг оддий SIM-картасидаги қўнғироқ ва SMS’ларни CRM’га ёзади. Кейинчалик компания АТСига ўтиш ҳам мумкин.

Telegram бот орқали ишлайдими?

Йўқ, компаниянгизнинг оддий Telegram профили уланади. Мижоз одатдагидек ёзади, операторлар CRM’дан шу профиль номидан жавоб беради.

Серверимизга ўрнатиш керакми?

Йўқ. Javobly булутда ишлайди: браузерда crm.javobly.uz ни очиб ишлайсиз, янгиланишлар автоматик.

Робот ўзбек тилида гаплаша оладими?

Ҳа. Овозли робот ўзбек ва рус тилида гаплашади, мижоз тилни ўзи танлайди. Жавоб топмаса, суҳбатни операторга узатади.

Нарх қандай ҳисобланади?

Фақат танлаган функсияларингиз учун тўлайсиз. CRM ва жорий этиш мажбурий: CRM — ҳар бир фойдаланувчи учун ойига 99 000 сўм, жорий этиш — бир марталик 5 000 000 сўм. АТС, робот, Telegram каби қолган функсиялар компания ёки фойдаланувчи бошига қўшилади. Юқоридаги «Нархлар» бўлимида ходимлар сонини танлаб, ойлик суммани дарҳол кўрасиз.

Instagram ва сайтдан келган аризалар тушадими?

Ҳа. Instagram, Facebook ва сайт формаларидан аризалар автоматик лид бўлиб тушади, такрорий ариза икки марта очилмайди.

Келинг,танишамиз.

Рақамингизни қолдиринг — иш вақтида қўнғироқ қилиб, CRM’ни жамоангизга кўрсатамиз ва нархни ҳисоблаб берамиз.

Нимада ёрдам берамиз?
Жамоангизда нечта ходим мижозлар билан ишлайди?

10 ходим

1100+
Қачон бошламоқчисиз?
Сиз билан қандай боғланайлик?
Ўзингиз ва жамоангиз ҳақида қисқача ёзинг.

Тугмани босиб, рақамингиз боғланиш учун ишлатилишига розилик билдирасиз.

@javobly_uz

Биринчи мижозингизни бугун Javobly’да қабул қилинг

Рўйхатдан ўтинг ёки ариза қолдиринг — жамоангизга CRM’ни кўрсатиб, улашга ёрдам берамиз.